Франциянинг "Монпелье" клуби футболчиси Теджи Саванье чемпионатнинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилгани ҳақида Лига 1 матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
30 ёшли футболчи ўтказилган сўровномада 38 фоиз овоз тўплади. Ўтган ойда Саванье Франция чемпионати доирасида 4 та учрашув ўтказиб, иккита гол киритди ва икки голга ассистентлик қилди.
Иккинчи ўринни "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе (36%) ва учинчи поғонани "Нант" тўпурари Рэндал Коло Муанилар (26%) эгаллашди.