Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Африка Кубогидан садолар - Малави терма жамоаси устози: "Мане ички кийимини ўзи ювмоқда, мехмонхоналарда шароитлар йўқ"

Баҳо:
+ | -

Малави терма жамоаси бош мураббийи Марио Мариника шогирдлари Африка Кубоги мусобақасида қандай шароитда яшаётганидан нолиди ва ташкилотчилар томонидан камчиситилгандек ҳис қилаётганини яширмади.

Мутахассиснинг айтишига қараганда, унинг шогирдлари либосларини ўзлари ювишга мажбур бўлишмоқда, Бафуссамдаги меҳмонхона эса терма жамоани асосий эҳтиёжлар билан таъминлаб бера олмаган.

«Садио Мане ички кийимини ювиб, уни қуритиш учун буталарга осиб қўйганини кўряпсизми? Гамбия терма жамоасида ҳам шу муаммо. Бу ерда турли хил стандартлар мавжуд, терма жамоаларга турли хил муносабатда бўлишмоқда.

Биз инклюзия ҳақида гапиряпмиз, биз кичик жамоалар, аутсайдерлар фантастик ишларни амалга оширишни хоҳлаймиз, лекин, турнирнинг кейинги босқичлари ҳақида гап кетганида ҳамма Сенегал – Марокаш ўйинини гапиради, Малави – Кабо-Верде баҳсини эмас.

Ўринли савол туғилади: нима учун бундай воқеалар фақат кичик жамоалар билан содир бўлади? Масалан, биз, Комор ороллари ёки Гамбия терма жамоалари билан?

Мен ҳамкасбларимдан ва терма жамоа раҳбарларидан расмий шикоят ёзишни сўрадим. Мен мехмонхона раҳбарларига арз қилдим, ҳамма нарса ҳал бўлишини уч кун кутдик», – деди мураббий.

Киритилди: 23:58, 24.01.2022.
Ўқилди: 3241 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик