Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Хави - психологик кучли шаҳс, унинг учун футболчилар руҳияти биринчи ўринда

Баҳо:
+ | -

«Барса» футболкаси бошқа клубларникидан 20 килограммга оғирроқ». Ушбу ибора анчадан бери турли матбуотларда турлича талқин этилмоқда. Хавининг собиқ клуби бош постига келгач, интервьюлари ўзгача талқин этилмоқда. Қуйида бунинг эътиборга молик жиҳатларига қисқача тўхталамиз.

Кеча «Барса» «Алавес»ни аранг мағлубиятга учратди (1:0) ва Ла Лига турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди (Чемпионлар Лигаси зонасидан атиги 1 очко пастда). Ўйиндан сўнг Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз қийин аҳволдамиз. Бу барчани огоҳликка чақириши керак ва бугун биз буни қандай қилишни ўргандик. Бунда бизга осон бўлмади, аммо муҳим уч очкога эга бўлдик. Бироқ айни дам футболчиларда ўзига бўлган ишонч йўқ. Уларни айрим зарарли нарсалар ўраб турибди. Альба анчадан бери танқидга учраётган эди. У бугун ажойиб ўйин ўтказди. «Барса» футболкаси бошқа клубларникидан 20 килограммга оғирроқ. Френки ҳам қолганларга қараганда анча яхшироқ кўринди. Бугун умумий ўйинимизда ўсиш кузатилди», - дейди Хави.

Кўриб турганингиздек, Хави ўз интервьюларида кўпинча энг яхши иқтибосларни айтишни яхши кўради. У муваффақиятсизлик сўзини ёқтирмайди. Яқинда «Барса» Испания кубогини тарк этди ва мавсум сўнггигача эришилиши мумкин бўлган тўрт совриндан иккинчисини ҳам бой берди. Энг қизиғи, Хави шулардан сўнг ҳам муваффақиятсизлик сўзи унга тўғри келмаслигини тушунтирди. «Менга бу сўз ёқмаяпти. Агар мавжуд бўлса, биз сабоқ олишга мажбурмиз. Бизда охиригача курашиш учун яна иккита титул бор. Ла Лига ва Европа Лигаси».

Бунгача каталонияликлар Суперкубок билан хайрлашган эдилар. Аммо, Хавининг сўзларига кўра, жамоа барча қийинчиликлардан босқичма-босқич ўтиб бормоқда.
«Менинг кайфиятим тушган бўлиши табиий. «Реал Мадрид»га қарши ўйинимизнинг дастлабки йигирма дақиқасида катта прессингга дучор бўлдик. Сўнгги учрашувларнинг натижаларини таҳлил қилишимиз керак. Прессингдан халос бўлгач, яхшироқ ўйнай бошладик ва якунда ўйинни тўлиқ назорат қила олдик. Менимча, биз тўғри йўлдамиз. Турнир билан хайрлашдик, аммо танқидчиларнинг ортиқча босимидан халос бўлдик».

2022 йилнинг бошида «Барса»да ковид ва жароҳатлар авж олди. Хави бундан ғазабланди ва «Мальорка»га қарши ўйин олдидан жамоанинг тайёргарлигидан хавотирда эканлигини яшириб ўтирмади. «Жамоа айни дам экстремал вазиятда. Мураббийлар штаби 17-18 нафар футболчига ишона олмайди. Умтитининг коронавирус тести ижобий чиқди. Бундан ташқари, бизда икки киши дисквалификация қилинган, яна олти нафар футболчи жароҳат олган. Эртага ўйнашдан фойда йўқ. Вазият тўлалигича бетартиб кўриниш олган, аммо биз барибир уч очко олишга интиламиз, чунки бу жуда муҳим», — деган эди Хави ўйин олдидан. Кейинчалик каталонияликлар барибир ғалаба қозонишни уддалашди (1:0).

Бир неча ҳафта олдин мураббий Гавига янги шартнома имзолаш бўйича таклиф юборганди: «Биз ҳозир у билан шартномани янгилашимиз керак. Агар керак бўлса қониқарли маошга ҳам тайёрмиз, бу каби ўйинчиларни йўқота олмаймиз. Бу келажагимиз асосига айланиши керак. Унинг таркибда бўлиши ажойиб. У тўплар учун охиригача курашади, кўплаб вазиятлар яратади. Голлар, голли узатмалар. Ҳаммаси ажойиб. Гави - «Барса»нинг келажаги. Бундай футболчи мураббий учун бебаҳодир».

Хави «Барса»нинг Чемпионлар лигасини тарк этишига ғазаб билан муносабат билдирди: «Очиғи, жаҳлим чиқмоқда. Буларнинг барчаси ҳақиқат ва бу мени ғазаблантиради. Айни дам бошқа ҳеч нарса қила олмайман. Клубда янги давр бошланмоқда. Секин-аста кўникишга мажбурмиз. Биз ҳаммасини нолдан бошлаймиз».

Мураббий «Вильярреал» устидан қозонилган энг қийин ғалабани (3:1, 88-дақиқадан кейин иккита гол) фалсафий фикрлар билан баҳолади. «Биз ажойиб жамоага қарши ўйин олиб бордик. Учрашув анча қийин кечди ва биз кутганимиздан анча камроқ вақтда устунлик қилдик. Аммо Мемфис Депайнинг голи ва пенальтидан омадимиз келгани футболчиларнинг руҳиятини кўтарди. Бу уч очко олтинга тенг бўлди, чунки бу сафардаги биринчи ғалабамиз эди ва амалдаги вазиятни ҳисобга олсак, турнир жадвалида олдинга юқорилашимизга ёрдам берди. Бу ерда ҳеч қандай омад бўлиши мумкин эмас, лекин ўз навбатида «Вильярреал» ҳам мағлубиятга лойиқ эмас эди».

Хавининг «Барселона»даги мураббийлик фаолиятини ўзгача ҳазил билан бошлади. «Мен бу ерда нафақат Месси, балки Это'О ва Роналдиньоларнинг ҳам борлигини ҳалигача ҳис қилиб турибман ва ёдимдан чиқаришим қийин бўляпти (кулади). Аммо жамоада бўлмаганлар ҳақида энди ўйлагандан фойда йўқ. Биз ҳозир мавжуд бўлган инсонлар билан ишлашимиз керак», - дейди Хави.

«Биз тўғри йўлдамиз».  Ҳозирги «Барса»да бу иборани деярли ҳамма билиб олган. Бу сўзлар айни дам каталониялик мухлислар томонидан мунтазам қабул қилиниб келинмоқда. Улар аллақачон Хави, Лапорта ва баъзи футболчиларнинг матбуот анжуманларида бир неча марта шу сўзни ишлатиб, гўё ички муҳитдаги бор муаммоларни яшираётгандек таассурот қолдиришмоқда. Аслидачи?

Мураббийнинг «Реал» билан Суперкубок яримфинал баҳси олдидан айтган сўзларини эслайлик: «Олдинда қийин ўйинлар бор, лекин биз тўғри йўлдамиз. Мақсадимиз Чемпионлар лигасига йўл олиш ва рақиблар мағлуб бўлгунга қадар кутишимизга тўғри келади».

«Барса» президенти Жоан Лапорта ҳам буни таъкидлаган. «Биз жуда ёш футболчилардан иборат жамоани қурмоқдамиз, уларнинг ҳозирданоқ ажойиб келажаги бор. Ишончим комилки, Ферран Торрес каби футболчилар билан биз тўғри йўлдамиз», - дейди функционер.

Киритилди: 00:36, 25.01.2022.
Ўқилди: 2438 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.