Италиянинг "Фиорентина" клуби ҳужумчиси Душан Влахович Туриннинг "Ювентус" жамоасига кўчиб ўтишга яқин турибди.
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг тарқатган маълумотига қараганда, флоренцияликлар "Ювентус"нинг Влахович борасидаги 75 миллион евролик таклифини қабул қилишди.