Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рой Ходжсон «Уотфорд» клуби бош мураббийига айланди.
74 ёшли мутахассис билан имзоланган шартнома шартлари маълум қилинмаяпти.
Англиянинг мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Кристал Пэлас» клуби бўлганди ва у ўтган мавсум якунида жамоани тарк этганди. Ходжсон фаолияти давомида Англия терма жамоасидан ташқари «Ливерпуль», «Фулхэм» ва «Интер» клубларини ҳам бошқарган.
Ходжсон «Уотфорд»нинг жорий мавсумдаги учинчи мураббийига айланди. Ўтган йилнинг октябрь ойидан шу кунгача жамоани Клаудио Раньери бошқариб келганди, унгача эса Хиско Муньос бош мураббийлик қилганди.
20 учрашувдан сўнг «Уотфорд» АПЛ турнир жадвалининг 19-поғонасини банд этиб турибди.