"Милан" вице-президенти Италия чемпионатининг 30-турида "Катанья"га қарши кечган ўйинда (1:1) ҳакамлар "рооснери"ларнинг голини ҳисобламаганини айтди.
"Футбол қоидаларига кўра, тўп чизиқни кесиб ўтса - гол ҳисобланади, аммо бу қоида бизнинг клубга эмас. Бу ҳакамларнинг иккинчи марта голимизни ҳисобга олмасликлари. Мен ҳакамларни тушунаман, улар ҳам хато қиладилар, аммо нега бизнинг голимизни ҳисобламаяптилар?
Бошқа учрашувларда бундай вазиятларга аниқ баҳо берилади, аммо бу борада бизнинг омадимиз келмаяпти, чоғи. Умид қиламан, бу ҳодиса турнир жадвалидаги ўрнимизга сезиларли таъсир қилмайди", - дея Галлианининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.













