Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Марокаш терма жамоаси ҳамда «Реал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубоги тарихига кирди. 26 ёшли футболчи мусобақанинг финал босқичида кетма-кет бешта ўйинда гол урган илк футболчига айланди.

Жорий Африка миллатлар кубогида Диас марокашликлар иштирок этган ҳар бир баҳсда ўз номини таблога ёздириб қўйди: гуруҳ босқичида Комор ороллари (2:0), Мали (1:1) ва Замбия (3:0) дарвозаларига биттадан гол урди. Кейин эса 1/8 финалда Танзанияга қарши баҳсда (1:0) ва чорак финалда Камерун билан ўйинда (2:0) ҳам гол муаллифи бўлди. Ушбу голли серия Марокашнинг ярим финалга чиқишида муҳим роль ўйнади. Бу босқичда жамоа Жазоир — Нигерия жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, Браҳим Диас Испанияда туғилган, Испания ёшлар терма жамоалари сафида ўйнаган ва миллий жамоа учун ўртоқлик учрашувларида ҳам иштирок этган. Бироқ 2024 йилда у спорт фуқаролигини ўзгартириб, отасининг Ватани ҳисобланмиш Марокаш терма жамоасини танлади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:05, 10.01.2026.
Ўқилди: 3731 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик