Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта у йиллик янги шартнома кутмоқда. Бу ҳақда Англия матбуоти хабар тарқатяпти.
Бироқ, «кўклар» раҳбариятини испаниялик ҳимоячининг талаби қониқтирмаяпти. Сесарнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Қўшимча ўрнида шуни айтиш мумкинки, Аспиликуэта Ла Лигага қайтиши ҳам мумкин, чунки унга «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда.