Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ака-ука бир-бирига қарши ёхуд футболдаги тарихий учрашувлар

Баҳо:
+ | -

Футбол турли қарама-қаршиликларга бой. Месси ва Роналду узоқ вақт давомида Ла Лигада бир-бирига қарама-қарши ўйнашган. Бу қарама-қаршилик футбол тарихидаги бовар қилмайдиган ўйинлардан бири сифатида узоқ вақт эсда қолса керак. Балки, тез орада аргентиналик ва португалиялик футболчилар бир жамоада ўйнашар ёки улар иштирокидаги афсонавий қарама-қаршиликни энди қайта кўрмасмиз. Шу сабаб, “Stadion.uz” нашри футбол тарихидаги такрорланмас ва қизиқарли қарама-қаршиликлар ҳақида маълумот беришга қарор қилди.

Аммо, буюк Криштиануни фаолиятининг бошида Роналдо исмли бошқа футболчи – “сўйлоқ” номи билан машҳур Луис Назарио билан кўп адаштиришарди. Футболчилар ўртасидаги ёш фарқи бор-йўғи 8 ёш. Агар, бразилиялик собиқ футболи португалиялик ҳамкасби каби ўзининг танасига кўпроқ эътибор қилганда, уларнинг тез-тез тўқнаш келиш эҳтимоли ортарди. Аммо, ҳозирда “сўйлоқ” карьерасига якун ясаган. Шундай қилиб, Роналдо исмли икки футболчи фақат бир марта бир-бирига қарши ўйнаган. Ушбу баҳс 2005 йилда ўтказилган бўлиб, яна бир афсонавий футболчи Луиш Фигу томонидан уюштирилган хайрия ўйини доирасида бўлган. Португалиялик футболчи ҳали ҳам ўсиб бораётган юлдуз бўлса, бразилиялик аллақачон юлдуз мақомига эга бўлиб улгурган эди. Ўша ўйинда Назарио иккита гол урган.

Футбол тарихидаги янада қизиқарли қарама-қаршиликлар кўпинча “қардошлик ўйинлари” билан машҳур бўлган. Агар, бу клуб даражасида бўлса, бундай ўйинлар жуда кўп (Туре, Айю, Бендер, Де Йонг, Милито, Алтинтоп, Невил, Фердинанд, Каннаваро, Куман, Барези, Кержаков), аммо биз бу ҳақида эмас, балки халқаро майдонда бир-бирига қарши ўйнаган ака-укалар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Футбол оламида унчалик ном қозонмаган Кевин-Принс Баотинг Гана байроғи остида ҳаракат қилса, “Бавария” билан кўплаб кубокларни қўлга киритган ва ҳозирда “Лион” сафида ўйнаётган Жером Германия терма жамоасининг ҳимоя қўрғонида жонбозлик кўрсатган. Бу ака-ука 2010 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасида бир-бирига қарши ўйнаган. Ушбу баҳсда Гана жамоаси германияликлар устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган ва ўйинни томоша қилишга келган уларнинг ойиси бир қўлида африкаликлар, бир қўлида эса немислар байроғини ушлаганча баҳсни кузатган. Тарихий ўйинда Ўзилнинг аниқ зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди. Мазкур баҳс футбол тарихида ҳам энг қизиқарли ўйин дея футбол мухлислари томонидан эсланиб келинади.

Шунга ўхшаш воқеа 2016 йилда, ака-ука Жакалар билан ҳам бўлган. Европа чемпионати доирасидаги баҳсларда бир-бирига қарши ўйнаган ака-укаларнинг кичиги Гранит Швейцария терма жамоасида ўйнаган бўлса, яна биттаси Таулянт эса Альбания термаси шарафини ҳимоя қилган. Уларнинг оиласининг ҳикоясини алоҳида китоб қилиб ёзса бўлади. Косоволик муҳожирлар бўлган ота-она узоқ вақт давомида мамлакатни тарк этишга интилишди, аммо отанинг антикоммунистик намойишларда қатнашгани учун қамоқ жазоси бу орзуни орқага сурди. Кейинчалик улар Швейцарияга қочиб кетишди...

Футболчиларнинг иккаласи ҳам Швейцариянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларидан ўйнашган, аммо иқтидорли Гранитгина асосий жамоага чақирув олди. Таулянт узоқ вақт ўйланиб, ўзининг ватани шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. 23 йилдан сўнг улар футбол майдонида учрашишди ва ҳар бир жамоанинг рангида кийинган она ўғилларининг иккисини ҳам бирдек қўллаб-қувватлади. Ушбу баҳсда Швейцария 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, лекин ака-ука Жакалар бунга унчалик аҳамият беришмади. Баҳс жаҳон футболида тарихий из қолдирган учрашув сифатида ҳамон мухлислар томонидан эсланиб келинади.

Шуни ҳам қўшимча қиламизки, бу футболчиларнинг яна бир аъзоаси футболи ҳисобланади. Агон Жака Косовонинг камтарона “Малишева” клубида ўйнайди. Агар, Агон ҳам ушбу мамлакат терма жамоасида ўйнаса ва ҳатто ўз акаларига қарши ўйинларда майдонга тушса, Жакалар оиласи тарихга кириши мумкин! 

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 00:11, 28.01.2022.
Ўқилди: 2930 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.