«Милан» яримҳимоячиси Франк Кесси катта эҳтимол билан ёзда «Милан»ни тарк этади. Сабаби ивуарлик футболчининг шартномаси мавсум охирида якунига етади. Футболчи эса уни узайтиришни истамаяпти. «Барселона» Франкка қизиқиш билдирган, лекин катта эҳтимол билан у Италияда қолиши мумкин, чунки «Интер» ва «Ювентус» ҳам Кессининг хизматларидан фойдаланиш, балки рақибини заифлаштиришга ҳам умид қилишмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, Ҳоқон Чалханўғлу ўтган йили «Милан»дан текинга «Интер»га ўтган эди. Бу йил ҳам шунга ўхшаш нарса юз бериши мумкин.
Бироқ, Кесси «Милан» «Интер» ва «Наполи»га қарши Скудетто учун курашишга ва мавсумнинг қолган қисмини «Милан»да ўтказиши мумкин.