Карло Анчелотти кўплаб ўйинчилар билан яхши муносабатларга эга, аммо муносабатлари яхши бўлмаганлар ҳам бор. Улардан бири Томас Мюллер бўлиб, у Анчелотти жамоа бошқарувига Гвардиола ўрнига келганидан кейин "Бавария"нинг ўйини қандай пасайиб кетгани ҳақида гапирди. Бу 2016 йилда содир бўлган.
"Мен учун жамоанинг тузилиши жуда муҳим, механизм мукаммал ишлаши керак, бу менинг услубим учун муҳим. Агар биз ўйинни назорат қилсак ва майдонда барқарор ҳаракат қилсак, мен қўлимдан келганини қила оламан. Гвардиола кетганидан кейин эса мен худди Ёввойи Ғарбдагидек майдонга тушгандек бўлдим.
Йиллар давомида курашган барча нарсаларимиз барбод бўлди. Барқарорлик йўқ эди, майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин, деган туйғу бор эди, ўйинни бошқара олмадик. Балки бу томошабинлар учун яхшироқ бўлгандир, лекин биз учун эмас", - деди Мюллер The Athletic нашрига.