"Ливерпуль" "Атлетико Мадрид"нинг бразилиялик ҳужумчиси Матеус Куньяга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Marca".
Маълумотларига кўра, "қизиллар" футболчи учун аллақачон "Атлетико"га расмий таклиф билан чиққан эди, аммо Мадрид суперклуби ушбу таклифни қатъий рад этди. Улар форвардни клуб учун муҳим фигура деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли бразилиялик футболчи ёзда "Герта" клубидан 30 миллион евро эвазига "Атлетико"га кўчиб ўтганди.