Париж клуби спорт директори ҳисобланган Леонардо "Милан"нинг бразилиялик ҳужумчиси Алешандре Пато билан музокаралар қайтадан бошланганлигини тасдиқлади.
Эсингизда бўлса, парижликлар январ ойида футболчини қўлга киритишга яқин турган эдлар. Аммо сўнгги лаҳсзаларда трансфер амалга ошмай қолганди.
Леонардо ўтган ҳафтада Патонинг агенти Жилмар Велоса билан яна музокараларга киришганини маълум қилди. Келаётган ҳафтада "ПСЖ" спорт директори футболчининг агенти ҳамда "Милан" клуби расмийлари билан яна бир бор учрашадиган бўлди.
Парижликлар бош мураббийи Карло Анчелотти Патодан ҳамон умидини узмаган ва футболчини ёзда ўз жамоасида кўришдан ҳурсанд бўлишини яширмаяпти.