Олимпия терма жамоаси футболчилари ва Вадим Абрамовнинг тахмин қилинаётган “алибиси”га қарши...
ТОҒНИНГ ТЕПАСИДАГИ ДАРАХТ, ЮКСАКЛИГИ УЧУН ЎЗИ-ДАНМАС, ТОҒДАН МИННАТДОР БЎЛИШИ КЕРАК...
Ҳа, азизлар худди шундай. Айрим мамлакатларда бизга ўхшаган фанатларни денгизга, уммонга қиёслашади. Лекин биз тоғ эдик (эсиз)...
Меҳримиз кенг эмас бизни, аччиғимиз бурнимизни устида туради. Топдингиз “Тўпоримиз”! Ва яна ўзимизга хонмиз, бекмиз! Бугун эрта ҳамма футбол сайтларида эълон қилинган хабарларга “фикримиз”ни қолдирамиз. Ёзғирамиз, сўкамиз, аламимимизни олгандек сезамиз, ахир тоғ эдикда.
Мухлисмиз! Пурвиқор мухлисмиз! Қаддимиз, ва қадримиз шу қадар ўлчоғлики, бугун қарғаб эртага яна мухлислик қиламиз. Боз устига ахлоқимиз хам юксак. Биз оммавий маданият таъсирига тушиб жанжал қилмаймиз. Аэропортда футболчиларни ва мураббийларни тошбўрон ҳам қилмаймиз. Эсиз тоғ эдик...
Эй воҳ, нимага шундай, а? Бири Баҳрайн иккинчиси Уммон. Қаранг, тасодиф дегандик унақамаскан! Баҳрайн сўзининг маъноси “баҳр” денгиз сўзидан олинган экан, денгиздан ўтолмагандик, уммондан хам ўтолмадик. Эсиз, тоғ эдик...
Тарих ғолиблар томонидан ёзилди. Балким чархи фалакнинг ёзуғи шудир ва лек қўшилгимиз йўқ. Ариқ деб ўйлаганимиз уммон экан. Сув ичгани боргандик, оқизиб кетди. Эсиз тоғ эдик... Эндиликда тишларимизни ғижирлатиб, кўз ёшларимимзни тўкканча қолдик. Бутун хону монимиз куйди. Ахир тоғ эдик...
Биз фақат баҳрлару, уммонларга чўкадиган жабрдийдамиз. Яккаю ягона кемада эса футболчилар ва мураббийлар қаққайиб ўтиришади сўзлари хам ёд бўлиб кетди: — “шунақа бўлиб қолдида, энди.” Эсиз тоғ эдик....
Тоғ бўлиш қийин экан. Эгилай десанг бўлмаса, қимирлай десанг бўлмаса. Кимдир келиб, силжитолмаса. Қадрдонлар! Биз фақат устимизга кўтариб юрамиз. Нима учун тоғ эдига... денгиз бўлсак булар аллақачон йўқ эди. Цунами деган баҳонамиз бор эди... Шу жамоа 20 йилда бир олимпга олиб бормасая? Биз ундан чўққини ҳам қояни ҳам сўрамагандик, ахир. Эсиз тоғ эдик...
Оналар дуо бериб алал оқибат дуоси ижобат бўлмаганидан хижолат чекмоқда. Қўрғон эмас тоғ эдик...
Руҳиятлар кайфиятни ютган кунда жиммиз, биз. Ўзи фақат сукутимиз қолди. Эсиз, тоғмизда.
Жамоамиз ютса, керилиб юрардик. Бу бизники дердик. Еру кўкга ишонмасдик. Ишонч суистеъмолини ҳазм қилиш қийин бўларкан. Эсиз, тоғ эдига...
Энди, нима деймиз келажак авлодга, дўстлар. Ўзбекистон дастлабки 20 йилда футболни ўрганди деймизми? Афсус келажакка мақтангулик нарса йўқ. Парс-парс ёрилган харсангларни кўрсатамиз уларга.
Ўша олимпиячиларимиз, йўлланмага қўшиб истиқболини бой берганини билишармикин? Энди булар ҳар сафар майдонга тушганда бизни ютиб кетганларнинг олдида қад ростлаб тура олармикин? Тоғ эдига...
Вулқонимизни ичимизга ютганча қолавердик! Қаъримиз қайнаб, дараларимизни иссиқ ҳовур эгаллади. Хали кўп изтироб чекамиз. Ичимизга ютамиз! Булутларни ўпиб турган чўққиларимиз хам алланечук чўкиб қолди-я. Худди қоямиз йўқдек. Эссиз, тоғга ўхшамай қолдик...
Дарахт эса энди қуриб битди. Қайлардандир денгизу, уммондан келган араблар қуриган шохларга латта боғлаб кетишди. Ранги қанақа денг? Сариқ сариқ латта. Эссиз, сариқ тоғ бўлиб қолдик...
Жаноб Абрамов! ДАРАХТНИ БИЗ УЛУҒЛАГАНДИК! УНГА ЭНГ ТЕПАДАН ЖОЙ АЖРАТГАНДИК! МИНГ АФСУС ЭНДИ БУ ДАРАХТ ЙЎҚ, ҚАДРИНИ БИЛМАГАН ДАРАХТНИНГ ҚИСМАТИ ШУ! ОҚ ВА САРИҚ ЛАТТАЛАРИ ҲИЛПИРАБ ТУРАДИ. ЎША ЛАТТАЛАРНИНГ ИЧИДА ЯККА-ДУККАМ ҚИЗИЛ ЛАТТАЛАР КЎРИНАДИ! УЛАР ТЕРМА ЖАМОАГА КИРОЛМАЙ ЗИЁРАТГА КЕЛГАНЛАРНИКИ! ХУДДИ ШУНДАЙ...
TEMUCHIN