Кириш Регистрация

Хави Дембелени олиб қолишга ҳаракат қилса ҳам, раҳбарият шартномани бекор қилишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби шартномасини узайтиришдан бош тортган ва қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишни хоҳламаган Усмон Дембелега нисбатан қатъий позицияни эгаллади.

AS нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, каталонияликлар франциялик футболчини ўз таркибида майдонга тушириш вариантини кўриб чиқмайдига бўлди.

«Барселона» Дембелега Carta de libertad (клубдаги ишидан четлатилганлиги ҳақидаги ҳужжат – муаллиф)ни "тақдим" қилиши мумкин, яъни, футболчи билан ўзаро шартномани бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда Дембеле эркин агентга айланади, лекин "Барселона" франциялик футболчи ўзига янги клуб топгунига қадар ойлик маошларини тўлаб юради.

Қайд этиш керакки, агар бундай чора қўлланилса, бу каталонияликларга шартноманинг қолган ойлари учун Дембелега тегишли маошнинг сезиларли қисмини тежаш имконини беради. Бу ҳолатда "Барселона" унинг кичик бир фоизини тўлайди.

Ушбу вариант иккала тарафни ҳам қониқтиради: «Барселона» маблағ тежайди, Дембеле эса янги клуб топиш учун вақт олади.

Бироқ, бу вариант қўлланилишини учун ҳар икки томоннинг розилиги керак. Ҳозирча Дембеле жамоани тарк этишни истамагани учун, у билан келишувга эришиб бўлмайди.

Агар франциялик футболчи "Carta de libertad"ни олишдан бош тортса, у ҳолда "Барселона" шартномани бир томонлама бекор қилади. Бу ҳолатда «Барселона» 30 июнгача маошини тўлиқ тўлаб бериши керак бўлади.

Жамоа бош мураббийи Хави клуб раҳбариятига Дембелени жамоадан четлатилишига қарши эканлилигини очиқ айтганига қарамай, раҳбарият юқоридаги икки вариантни кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 22:06, 01.02.2022.
Ўқилди: 2730 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.