"Челси" футбол клуби мавсумнинг қолган қисми учун янгиланган таркибини маълум қилди. Ундаги рўйхат деярли эски кўринишида қолган. Фақатгина бир ўзгариш бўлган, холос.
Клуб "Фламенго"да ҳаракат қилаётган футболчиси Кенедини ижарадан чақириб олди. У эндиликда "Сток Сити"га сотиб юборилган Левис Бейкер ўрнини эгаллаши талаб этилади.