«Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Конте Англия кубоги 1/16 финали доирасидаги «Брайтон»га (3:1) қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
«Англия кубоги каби муҳим турнирда ғалаба қозониш жуда муҳим. Ҳақиқатан ҳам яхши жамоага қарши ўйинда ғалаба қозодик. Кейн иккита гол урди. У барча баҳсларда гол урмаса ҳам доим жамоада ўйнайди. У бугун фантастик ўйин кўрсатди. Харри биз учун муҳим ўйинчи, чунки у ажойиб фазилатларга эга», - дея Контенинг сўзларини келтиради ITV4.
«Тоттенхэм» Англия кубогининг 1/8 финалига чиқди. «Шпорлар»нинг рақиби қуръадан кейин аниқланади.