Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Хави: «Симеоне футболни мендан бошқача тушунади»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» устози Хави 23-тур доирасида «Атлетико» (4:2) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Алвешни майдондан четлатилгунича барчаси ўз жойида кетаётганди. Кейин бироз ортга чекинишга мажбур бўлдик. Лекин, 60-дақиқагача биз кўришни хоҳлаган "Барселона"нининг ўйинини намойиш этдик.

Биз тўлиқ таркибда жуда яхши эдик, 3-4-3 ва 3-5-2 схемалари остида ўйнадик. Четлатилишдан кейин биз "йиқилмадик", яхши ҳимояландик ва муаммоларга дуч келмадик.

Симеоне футболни мендан бошқача тушунади, шу сабабли қарашларимизда тушунмовчиликлар бор. Бу унинг шаънига танқид эмас. У буюк мураббий, жуда кўплаб совринларни ютди, мен эса ҳали мураббийлик соҳаида янгиман. Мен уни ҳурмат қиламан.

Биз камтарлигимизда қолишимиз керак. Бу чемпионга қарши ўйиндаги муҳим ғалаба, биз сабрли бўлдик ва 60-дақиқагача кучли ўйин намойиш этдик. Қўлга киритган натижамиз ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади.

Адама Траоре етук футболчи. У рақибни қачон ва қаерда кутиб олишни, қачон пас беришни, сифатли қарорлар қабул қилишни яхши билади, жисмоний жиҳатдан эса шунчаки йиртқич! Бу ажойиб харид бўлди», – деди Хави.

Киритилди: 23:09, 06.02.2022.
Ўқилди: 3236 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.