"Барселона"нинг собиқ футболчиси Христо Стоичков Каталония клуби вингери Усмон Дембеле билан шартномаси мавсум охирида тугайдиган вазият ҳақида фикр билдирди.
«"Барселона" унинг учун қанча тўлагани мени қизиқтирмайди. Мени ўйин давомида нима бўлаётгани қизиқтиради. Унинг ўйин сифати бор, у тезкор футболчи. Аммо унинг муаммоси мухитда.
Менимча, у хато қилди ва уни кечириб бўлмайди. Усмон мухлислар уни қўллаб-қувватламаслигини билади. Франциялик ўз менталитетини ўзгартириши керак. Дембеленинг муаммоси шундаки, у клуб тарихини билмайди.
Усмон билиши керакки, футбол шунчаки югуриш эмас. У эшитиши керак. Йохан Кройфф билан бирга ўқиганман. Папен, Линекер, Герд Мюллер ва ван Бастен каби футболчиларни ҳам кузатганман. Мен бу одамлар билан катта бўлганман ва ўйинимда ниманидир ўзгартиришни хоҳлардим.
Футболчиларнинг маоши сўнгги 12 йил ичида кескин ошди. У ишлаши керак. Мен Дембеленинг иқтидорига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман, лекин у ўзи бўлган вазиятдан чиқиш йўлини топиши керак.
Ҳар ҳолда, у мавсум якунида жамоадан кетади”, - деди Стоичков BeIn Sports нашрига.