Кириш Регистрация
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
04/11 15:00 Поханг Стилерс 3-3 Гамба Осака
04/11 15:15 Бурирам Юнайтед 0-0 Кашима Антлерс
04/11 18:45 Аркадағ 1-0 Гол Гоҳар
04/11 21:00 Ал-Ваҳда 1-2 Холидия
04/11 22:00 Кувайт СК 2-3 Насаф
04/11 22:45 АЕК 2-3 Реал Мадрид
04/11 22:45 Фенербахче 3-2 Ливерпуль
05/11 01:00 РБ Лейпциг 2-3 Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия 1-2 Арсенал
05/11 01:00 ПСВ 1-2 Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д 2-1 Бетис
05/11 01:00 Порту 4-1 Наполи
05/11 01:00 Ланс 1-9 Комо
05/11 01:00 Викинг 4-1 Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм
06/11 18:30 Сўғдиёна - Динамо

Хитойлик аёл футболчилар камида 100 минг доллардан олишади...

Баҳо:
+ | -

ОФК аёллар футболи қўмитаси бир неча муҳим қарорларни тасдиқлади. Биринчидан, эндиликда турнирларга қуръа ташлаш жараёнида жамоаларнинг аввалги мусобақалардаги натижаси эмас, ФИФА рейтинги инобатга олинади. Агар Осиё кубоги-2022 саралашига қуръа ташлашда ҳам ФИФА рейтингидан фойдаланилганида, Ўзбекистон термаси биринчи саватчадан жой оларди ва мисол учун, Ж.Корея жамоасига дуч келмасди.

Иккинчидан, клублар ўртасида турнир ўтказиш ҳаракати тасдиқланди. Аллақачон 2та синов мусобақа ташкиллаштирилди - 2019 ва 2021 йилларда. Жорий йилга ҳам яна биттаси режалаштирилмоқда. 2023 йили таклиф турнири ташкиллаштирилади. Биринчи тўлақонли ЧЛ эса 2024 йили бошланиши керак. Учинчидан, турли мусобақаларга дастлабки муддат белгиланди:

Олимпиада саралаши

1-раунд - 2023 йил 3-11 апрель

2-раунд - 2023 йил 23-31 октябрь

Финал раунди - 2023 йил 27 ноябрь - 6 декабрь

U-20 тоифасидаги Осиё кубоги-2024

1-саралаш раунди - 2023 йил 4-12 март

2-саралаш раунди - 2023 йил 3-11 июнь

Финал турнири - 2024 йил 3-16 март

U-17 тоифасидаги Осиё кубоги-2024

1-саралаш раунди - 2023 йил 22-30 март

2-саралаш раунди - 2023 йил 16-24 сентябрь

Финал турнири - 2024 йил 7-20 апрель

Эслатиш керак, 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги турнир 2022 йили Ўзбекистонда ўтказилиши керак эди. 2024 йилги турнир мезбонлиги Ўзбекистонга компенсация сифатида бериладими? Бу ҳозирча номаълум.

Айтганча, Осиё кубогида ғалаба қозонган Хитой аёллар терма жамоаси икки ҳомийдан жами 23 миллион юань (3,6 миллион доллар) миқдорида мукофот пули олади. Бошқача айтганда, ҳар бир футболчига бериладиган сумма 100 000 доллардан кам бўлмайди.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:29, 10.02.2022.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Комо» ҳужумчиси Чемпионлар лигаси тўпурарлар жадвалида яққол етакчи бўлиб олди [4097]

ОЧЛ-2. «Насаф»нинг кейинги рақиби ва гуруҳдаги вазият маълум [3136]

Ўзбекистон терма жамоасининг Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлари вақти маълум бўлди [3105]

"Реал" Чемпионлар лигасида ҳеч бир клуб уддалай олмаган рекордни ўрнатди [3046]

Винисиус АЕКга қарши ўйин олдидан кўз ёшларини тия олмади (Фото) [2783]

Чемпионлар лигасида ғолиблик учун асосий фаворит аниқланди — "Реал" ва "Барселона" кучли учликда эмас [2588]

"Атлетико" "Барселона"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради [2331]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади [2325]

Машҳур агент Роналдунинг Португалия терма жамоасидан кетиш сабабини айтди [2142]

Чемпионлар лигасида 4-тур якунланди: «ПСЖ» пешқадам, «Реал» иккинчи ўринда [2045]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик