Голландия терма жамоаси бош мурббийи Берт Ван Марвеейк шахсан ҳужумчига телефон қилди ва вазиятни тушунтирган.
"Биз Нистелрой билан аввалдан келишиб қўйгандик. Мусобақа олдидан мен уни огоҳлантиришим керак эди. Уни умид билан куттиришни истамадим ва уни ЕВРО-2012 га олиб кетмасликка қарор қилганимни ўзига айтдим. Ўйлайманки, у бу қароримни тўғри тушунади", дейди Голландия терма жамоаси бош мураббийи.
Ҳужумчининг ўзи ҳам бу қарорни тўғри қабул қилганини таъкидлади.
"Мен бу қарорни тўғри қабул қилдим. Очиғи ҳозирги ҳолатим мақтагулик даражада эмас. Мен "Малага" да асосий таркиб ўйинчиси эмасман. Берт Ван Марвеей ҳаммасини яширмасдан, тўғрисини менга айтди. Мен учун юртим терма жамоаси ўйинлари, унинг ютуқлари муҳимроқ. Мен бош мураббийнинг қарорига ҳурмат билан қарайман", - дейди аллақачон 35 ёшни қаршилаб қўйган ҳужумчи.













