“Football Italia” нашрининг хабар беришича, сербиялик ҳужумчи Душан Влаҳовичга “Реал”га ўтиши мумкин эди. “Бинафшаранглилар” президенти Рокко Комисо “Реал Мадрид”га футболчини таклиф қилган, аммо тезда рад жавобини олди.
Маълум бўлишича, “Фиорентина” “Ювентус”дан Влахович бўйича таклиф тушганидан кейин “Реал”га мурожаат қилган. Клуб “қаймоқранглилар” ҳужумчи учун кўпроқ тўлашига қилишига умид қилган.
Манбага кўра, “Реал Мадрид” сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишдан кўра, ёзда “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашга кўпроқ этибор қаратишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январида 22 ёшли Влахович “Ювентус”га 70 миллион евро эвазига ўтган эди. Яна 10 миллион евро бонус сифатида тўланади.