Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Роналдо: «Ромарио ўрнимни эгаллаш учун мени атайлаб чарчатган...»

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик афсона Роналдо ўз даврида кўплаб етук футболчиларга ҳақиқий намуна эди. Ҳозирги аксарият ўйинчилар ҳам унга ўзига хос маёқ сифатида қарашади. Умуман, Роналдо бежиз «феномен» мақомини олмаган. «Сўйлоқ»­нинг бутун футбол оммаси меҳрини бирдек қозонгани сабаблардан бири - бу юксак техник салоҳияти. Роналдо бир гапни тез-тез такрорлайди: «Аслида ўша даражадан анча яхшироқ ўйнаш салоҳиятига эга эдим». «Валья­долид» ва «Крузейро» клубларининг айни пайтдаги соҳиби Bobo TV каналига берган интервьюсида ҳам шу ҳақда тўхталди.

- Айтишларича, футбол олами Роналдодек мукаммал футболчини кўрган эмас. Бунга қандай қарайсиз?

- Футболда ҳаммасини синаб кўрдим, чунки болалигимдаёқ бошқалардан кучли эканлигимни англагандим. 3-4 нафар рақибни алдаб ўтиш асносида голлар урганим - машғулотларда ўрганадиган нарса эмас. Ҳаммаси табиий. Ўзи бизнинг даврда машғулотлар ўта оғир бўларди: футболчилардан ҳар куни 6-7 километр югуриш талаб этиларди. Мен эса ортиқча югуришга эҳтиёж сезмасдим, зеро, туғма спринтер бўлганман. Дейлик, ҳар бир ўйин давомида 30-35 марта спринт амалга оширардим. Ҳаттоки, тезкор юришлар сонини 40тага етказиш ҳақида ўйлардим, аммо мураббийларни бунга ишонтиролмаганман. Оддий мисол, Эктор Купер қўл остида шунчаки, қизиб олиш учун 3 километр масофага югурардик. Энди эса ҳаммаси бошқача...

- Лео Месси феноменини таърифлай оласизми?

- Лео ўзгача йигит, унда қувват, тезлик ва жисмоний куч мужассам. Асосийси, Месси голларга ўта чанқоқ, шунинг баробарида ҳозирги авлоднинг кўплаб вакиллари каби майдондан ташқарида ҳам кун тартибига тўлиқ риоя қилади. Ҳозиргиларнинг биздан фарқ­ли томони - шу. О, агар менда Месси ёки Роналдунинг боши бўлганидами, голларим сонини нақ икки бараварга оширармидим...?

- Неймар иқтидорига ҳам баҳо берсангиз...

- Неймарнинг Бразилия терма жамоаси билан барчасига эришишини истардим. Лоақал мен уддалаган ишларни такрорлаши керак. Жумладан, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишидан умидворман. Мана, Неймар ҳозирнинг ўзида голлар сони бўйича мендан ҳам, Зико ва Ромариодан ҳам ўзиб кетишга улгурди. Олдинда биргина Пеле қолди. Ишонаманки, уни тез орада 2-қаторга суради. Ахир яна атиги 5та гол урса, бас. Қисқаси, Неймар кўп гол урмоқда ва уни шахсий ҳаёти, индивидуал совринлари камлиги туфайли танқид қилишларига қарамай, шахсан мен истеъдодини қадрлайман.

- Умуман, дунё футболининг амалдаги энг кучли ҳужумчиси ким?

- Менимча, Бензема. Лекин Левандовски ҳам унга жуда яқин. Келажакда Холанд ҳам кучли бўлади, балки биринчи рақамли ҳужумчига айланар... Лекин у Карим ва Роберт каби юксак техник салоҳиятга эга эмас.

- Килиан Мбаппе-чи?

- Жуда кучли, тезкор ва хотиржам йигит. Бу сифатлар биринчи рақамли бўлиш учун муҳим. Яқинда Килианнинг «Реал» сафига ўтаётгани ва Мадридда йилига 50 миллион евро олиши ҳақида ўқидим. Эҳ, биз давр танлашда хато қилдик, афсуски, қачон туғилиш ўз қўлимизда эмас... (кулади). Замонавий футбол шу қадар тез ривожланмоқдаки, сара юлдузларнинг тобора кўп пул топаётганлари мутлақо адолатдан. Бир нарса таскин беради - бугунги кун футболи ва юлдузларини биз  руҳлантирганмиз. Демак, тараққиётда улушимиз йўқ эмас.

- Европа Суперлигаси ғоясига муносабатингиз...

- Ўйлайманки, бу эртами-кеч амалга ошадиган иш. Зеро, футбол бир жойда тўхтаб турмаяпти, у доимий ривожланиш йўлида. Фақат ҳозирги суръат бизни қаерга олиб боришини билмаймиз. Табиийки, катта клублар қимматбаҳо футболчиларга эга бўлиш учун яна ва янада кўпроқ даромад хоҳлайди. Тўғри, Суперлига ҳозир ўйлаганларидек бўлмайди, чунки бу фалокатга олиб боради. Лекин ғоя амалга ошади, барибир. Айни пайт футбол саноатини яхшилаш учун етакчилар ўртасида мулоқот етарли эмас. ФИФА, УЕФА ва турли лигаларнинг нега ўзаро муносабат ўрнатмаётгани сабабини сира тушунмаяпман.

- Бразилияда бўлажак Роналдо пайдо бўлибди...

- Эндрик атиги 15 ёшда. Ҳа, иқтидори етарли. Аммо ҳали унинг профессионал футболда қандай ўсишини кўриш керак. Яна бир йигит бор - Сан-паулулик Кайо. Адашмасам, 2004 йили туғилган ва салоҳияти чакки эмас.

- «Барселона» ва «Интер»­даги фаолиятингизни қандай эслайсиз?

- «Барса»да энг яхшиси бўлганлигимга ишончим комил эмас, аслида ўша пайт Испания­да ўйнаш анча осон эди. Италияда эса Петро Верховод каби ҳимоячиларга қарши ўйнаганимни яхши эслайман, улар ҳаттоки, сув ичиш учун четга чиққанимда ҳам, ортимдан қолишмасди (кулади). Қисқаси, «Интер»да бетакрор 2 йилни ўтказганман ва ўйлайманки, мухлислар ҳам мен каби чинакамига завқланишган. Баъзилар айнан ўша пайтдаги ўйиним туфайли мени ҳалигача кўчада тўхтатишади.

- Якунда Ромариога ҳам тўхталсангиз...

- Ромарио мен каби ғирт тентак эди: ёшларни қаҳва олиб келиш ва бутсаларини тозалашга мажбурларди. Эсимда, бир куни менга ёқадиган таклифни ўртага ташлади: «Тайёр бўл, бугун кечқурун сайрга чиқамиз, хавотирланма, ҳаммасини ўйлаб қўйганман». Хуллас, меҳмонхона деворидан ошиб ўтиш учун нар­вон тайёрлади, кўчада бизни такси кутиб турарди. Эрталаб соат 5да қайтдик ва машғулотга ўликдай чиқдим. Ўшандаёқ Ромарио ўрнимни эгаллаш учун мени атайин чарчатишга уринганини тушунгандим...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:15, 11.02.2022.
Ўқилди: 8492 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.