"Арсенал" афсоналаридан бири Майкл Томас жамоага қайси футболчи керак эканини айтди. У бу ҳақида шундай дейди:
"Мен январь ойида Артур ҳақидаги хабарларни эшитиб ҳайрон қолдим. Менимча, у "Арсенал"га мос келмасди. Мен жамоага Ив Биссума ёки Ренато Санчешларни олиб келинишини истаган бўлардим. Менга "Астон Вилла"нинг Якоб Ремзиси ҳам жуда ёқади. Уни Лондонда кўриш жуда ҳам мароқли. У ёш ва жамоага ёрдам бериши мумкин".
"Арсенал" қишки трансферлар ойнасида ҳеч қандай катта харидларни амалга оширмади.