Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Суперлига: Бир қатор жамоалар уй ўйинларини ўз майдонида ўтказа олмайди

Баҳо:
+ | -

Суперлига қуръаси олдидан "Қизилқум", "Қўқон-1912", "Олимпик", "Нефтчи" ва "Сурхон" мавсумнинг қатор турларини ўз аренасида ўтказа олмайдиган бўлади. Айрим кишилар мазкур ҳолатни турлича талқин қилаётганидан келиб чиқиб, масалага аниқлик киритиб ўтамиз.

Биз клубларга 1,5 йилдан буён қўйиб келинаётган талаб бўйича иш кўрмоқдамиз. Шу асосда прожекторларини белгиланган меъёрга олиб келмагани учун икки клубга уй учрашувларини ўтказиш бўйича тақиқ қўйилган.

"Қўқон-1912" бу борада аллақачон иш бошлаган. Катта эҳтимол билан апрель ойи ўрталарига келиб жамоа ўз ўйингоҳига қайтиши мумкин. Ҳаммаси иш қачон ҳал этилишига боғлиқ.

"Сурхон" билан боғлиқ ҳолат ижобий бартараф этилса, янги инвесторлар клуб стадионини қайта таъмирдан чиқаришни режалаштирган.

"Қизилқум"да ўзгаришлар катта. Навоий кон-металлургия комбинати жамоа учрашувларини ўтказувчи стадионни яхши кўринишга келтиришни мақсад қилган.  

"Нефтчи" стадион майсасини яхшилаш ишларини аллақачон бошлаб юборган. Биз таҳминан сентябрь ойларига бориб Истиқлол стадиони газони Навбаҳор стадиони каби бўлганини кўришимиз катта эҳтимол.

"Олимпик"да ҳам шундай вазият. Жар стадиони майсасини алмаштириш, прожекторларини яхшилаш ишлари давом этмоқда.

Кўриб турганингиздек, биз икки қадам олдинга юриш учун, бир қадам ортга ташлашимиз керак. Муҳими, ҳаммаси яхшиликка. Стадионлар бўйича янги низомни март-апрель ойларига тайёр қилсак, 2023 йилги мавсумда яна бошқа стадионлар майсаси ҳам яхшилана боради. Шунинг учун ҳам бизга ҳозирги принциплар керак.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:39, 11.02.2022.
Ўқилди: 1280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик