«Анжи»нинг бразилиялик директори Роберто Карлос рус тилида қандай қўшиқларни билишини маълум қилди. Бу ҳақда «Р-Спорт» хабар бермоқда.
«Учқудуқ» деб аталадиган қўшиқ борлигини биламан. «Анжи» маъмурий департаменти раҳбари Дмитрий Балашов мажлислардан бирида «учқудуқ» деган сўзни ишлатди ва мен унинг қандай маъно билдиришига қизиқдим. Энди бўлса у мени учқудуқ деб чақиряпти, мен эса таржима Гришани учқудуқ деяпман, биз барчамиз бир-биримизни учқудуқ деймиз», деди бразилиялик спортчи.
«Бразилиялик сифатида мен учун рус тилини ўрганиш учун. «Марҳамат», «йўқ ва яна «учқудуқ» дейишни биламан. Мен сизга ҳозир ўзим учун жуда ҳам чиройли туюладиган сўзни айтаман: «Мен сени севаман». Бу мен учун энг муҳим гап», дея қўшимча қилди Роберто Карлос.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, «Учқудуқ» қўшиғи «Ялла» гуруҳи томонидан куйланган.