"Ювентус" спорт директори Павел Недвед жамоа ҳужумчиси Пауло Дибала билан шартнома узайтирилиши ҳақидаги саволга билвосита жавоб берди. Аргентиналик футболчи билан келишув ёзда амалга ошади.
— Биз кўплаб футболчиларнинг шартномаларини янгилаш устида шуғулланишимиз керак. Июнь ойида 4 ёки 5 етакчимиз билан янги битим имзолаймиз ва биз келгуси ҳафталарда қайси футболчилар эканлиги бўйича бир қарорга келамиз
Аввалроқ, Дибаланинг хизматлари АПЛнинг олтита клубига таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди.