“Наполи” ярим ҳимоячиси Станислав Лаботка ва ҳужумчи Маттео Политано “Барселона”га қарши Европа лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинида Италия клубига ёрдам бера олишмайди. Бу ҳақда неаполликлар клуби матбуот хизмати расмий сайтида хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ҳар икки футболчи 14-феврал куни эрталаб тиббий кўрикдан ўтган, натижада уларда пайшанба (17-феврал) куни Испания жамоаси билан ўйинда майдонга тушишга имкон бермайдиган жароҳатлари борлиги аниқланган. 28 ёшли Политано ўнг сонининг мушагини шикастлаган, 27 ёшли Лоботкада эса ўнг сон сон суягидан жароҳат олган.
Европа лигаси доирасидаги “Барселона” – “Наполи” учрашуви 17-феврал, пайшанба куни Испаниядаги “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 24 феврал куни Неаполдаги “Диего Армандо Марадона” (Сан-Паоло) стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.