Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Президент бўлиш истагидаги афсонавий дарвозабон

Баҳо:
+ | -

 

Футбол тарихида ажойиб дарвозабонлар кўп. Асосий инқилобчилардан бири дарвозабонлар ўйинини диверсификация қилган Лев Яшин ҳисобланади. Аммо бир неча ўн йил ўтгач, кимдир янада ноёб нарсаларни яратди. Бу парагвайлик Хосе Луис Чилаверт эди.

Чилаверт - дарвозабон-тўпурар. У ўз позициясида гол уриш бўйича рекордчи. Хосе дарвозабонлар орасида хет-трикнинг ягона муаллифи (учала гол ҳам пенальтидан киритилган). Чилавертнинг фаолити 1980 йилларда бошланган, 2000 йилларнинг бошида тугаган.

Аммо фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам Чилаверт сермашаққат ҳаёт кечиради. Аввало, у сохта ҳужжатлардан фойдалангани учун олти ойлик шартли қамоқ жазосини ўтаган ва шундан бери у турли хил можароларга аралашиб чарчамади. Агент билан жанг, британиялик дипломатга нисбатан гомофобик сўзлар ва КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка Футбол Федерацияси) президентини жонли эфирда коррупцияда айблаган.

 2018 йилда Чилаверт ҳатто Диего Марадона билан ҳам даҳанаки жанжаллашиб қолди. Аргентиналик футболчи Хосени семиз деб атаган ва у жим турмаган. Бунга жавобан Чилаверт Марадонага шундай жавоб қилди: “Мен гиёҳванд бўлмаган бахтли семиз одамман”.

Ўтган йилги интервьюсига кўра, Чилаверт футболни соғинмайди: “Футболни соғинмайман. Худо менга футбол ўйнаш имкониятини берди ва мен эришган барча нарсаларим учун ундан миннатдорман. Дарвозабонлик оламида ўз меросимни қолдирдим деб ўйлайман. Мен ҳамма нарсага фидойилик ва меҳнат орқали эришганимдан фахрланаман. Мен ҳеч нарсани осонгина қўлга киритмаганман. Менда носталгия йўқ, фақат ажойиб хотиралар бор.

2020 йилда Чилаверт ҳаётида янги саҳифа бошланди. Собиқ футболчи ватандошларининг кўплаб илтимосларини тинглади (Хосе ўз ватанида жуда нуфузли ва обрўли шахс) ва 2023 йилги сайловлар арафасида Парагвай президентлигига номзодини қўйиш қарорини маълум қилди.

   Тўғри, Чилаверт сайловда иштирок этиш борасида якуний қарорга келмаганга ўхшайди. Сўнгги пайтларда у деярли матбуот билан алоқа қилмади. Қуйида келтириб ўтилган интервьюда Хосе ҳамма нарсани тушунтириб берди: "Мен бир дилеммага дуч келдим - ўз мамлакатим сиёсатига аралашиш ёки аралашмаслик. Шу боис журналистлар билан гаплашмасликка қарор қилдим. Ҳамма сизнинг нима қилаётганингизни билишни хоҳлайди, шунинг учун мен улардан қочаман. Лекин ишонинг, мен одамларни ҳурмат қиламан. Мендан сурат ёки дасхат сўрашса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Мен учун одамларни қойил қолдириш шарафдир”.

 Ўтган йили Чилаверт Лионель Месси либосига эга бўлди, Хосе эса Тwitter саҳифсига суратини жойлаштирди. Расмдан юлдуз дарвозабонни таниб олиш қийин бўлди. Негаки, унинг ташқи кўриниши ҳам анча ўзгарган. Ундаги ортиқча вазн яққол кўзга ташланади. 

Албатта, сиёсатчи Чилавертни нафақат мамлакатдаги умумий вазият, балки футбол соҳаси ҳам ташвишга солмоқда. Болаларнинг касбга киришиш чоғида қандай қийинчиликларга дуч келиши ҳақида афсонавий дарвозабон шундай дейди: “Афсуски, сиёсатнинг кирлари аллақачон футболга кириб борган ва уни ўлдирмоқда. Карьера орзу қилган бола саёҳатнинг бошиданоқ азоб чекади. Унинг баъзи тенгдошларининг ота-оналари катта одамлар билан дўст ва уларнинг келажаги кафолатланган. Ўша йигитчалар футболчи бўлиши муаммо эмас, гарчи футбол ўйнашни эплолмасада. Натижада, иқтидорли ёшлар кўчада қолади, психологик босимдан чиқиш учун соҳилга боради. Бундай ҳолатлар жуда кўп давлатларда бор. 13 ёшимда мен шу муаммога дуч келганман. 20 дақиқадан сўнг мураббий менга шундай деганди: “Менда сендек минглаб ёш футболчилар бор. Қайтиб келиб вақтимни беҳуда ўтказма”. Бундай воқеалар кўп иқтидорли футболчилар билан бирга содир бўлган ва бу адолатдан эмас ".

   Чилаверт ҳозир 56 ёшда. У Президент бўлишни истаётган бўлса, унга битта мисол келтирамиз: 1995 йилда Жорж Веа "Милан"да ўйнади ва "Олтин тўп"ни олди, 2018 йилдан эса у ватани Либерия президенти бўлди. Энди айтингчи, нега Чилаверт президент бўла олмаслиги мумкин. Унда барча имкониятлар мавжуд.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:27, 14.02.2022.
Ўқилди: 2608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.