Кириш Регистрация

U23 Осиё кубоги тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида юртимизга ОФК вакиллари ташриф буюришди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилда юртимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U23 Осиё кубоги ўйинларига қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Хусусан, ЎФА ишчи гуруҳи томонидан ўйинлар ва машғулотлар бўлиб ўтадиган ҳудудлар ҳамда у ердаги мавжуд шароитлар ўрганилиб, ОФК стандартига мос келишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти.

Шу кунларда чемпионат ўтказишга масъул бўлган Осиё футбол конфедерацияси делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида ОФК ва ЎФА мутахассислари иштирокида U23 тайёргарлик ишларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб ОФК вакиллари Ўзбекистоннинг эпидемиологик мураккаб вазиятда ушбу турнирга мезбонлик қилаётгани борасида миннатдорчилик билдирдилар. Ўз ўрнида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон сўнгги йилларда бир қанча қитъа мусобақалари, хусусан — аёллар ўртасидаги Осиё кубоги ва айнан U23 Осиё кубогининг саралаш баҳсларини ўтказиб, катта тажриба тўплагани ва ОФК томонидан билдирилаётган ишончдан мамнун эканлигини билдирди. Бўлажак йирик турнирни ҳам муваффақиятли ўтказиш борасида барча ишлар ташкил этилишини қўшимча қилди.

Шундан кейин ОФК делегатлари «Бунёдкор» стадиони, кийим алмаштириш хонаси ва машғулот майдонларини кўздан кечиришди. Режага мувофиқ, делегатлар Қашқадарё вилоятига ташриф буюриши кутилмоқда.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:19, 14.02.2022.
Ўқилди: 1574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик