"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович мушагидан олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Машғулот давомида швециялик футболчи оёғи билан юқорига осилган ҳолда қорин мушакларини чиниқтириш учун ишлади.
Футболчи икки қўлидаги стакан орқали ердаги идишдан сув олиб, уни юқоридаги идишга қуйди. Таниқли киноактёр Жеки Чан ҳам ўз фильмларидан бирида худди шундай ҳолатда шуғулланганди.
Ибраҳимович ушбу видеога "сабр" дея изоҳ берди.
40 ёшли Ибраҳимович жорий мавсумда "Милан" сафида барча мусобақалар доирасида 19та ўйинда иштирок этиб, 8 гол ва 2 ассист муаллифига айланди. Унинг "россонери" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.