Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОФК делегатлари ва ЎФА ташкилий қўмита вакиллари Қашқадарё вилоятига ташриф буюришди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг июнь ойида юртимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U23 Осиё кубоги ўйинларига қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Хусусан, ЎФА ишчи гуруҳи томонидан ўйинлар ва машғулотлар бўлиб ўтадиган ҳудудлар ҳамда у ердаги мавжуд шароитлар ўрганилиб, ОФК стандартига мос келишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Айни кунларда Осиё футбол конфедерацияси делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун ОФК делегатлари ва ЎФА ташкилий қўмита вакиллари Қашқадарё вилоятига ташриф буюришди.

Кун тартибига кўра, дастлаб Қарши шаҳридаги “Марказий” стадиони, кийим алмаштириш хоналари, матбуот анжумани ўтказиладиган заллар кўздан кечирилди. Шунингдек, жамоалар машғулот ўтказадиган “Геолог” ва “Спутник” майдонлари ҳам ўрганилди. Майдонларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мухлисларга яратилган шароитлар ва қулайликлар кўздан кечирилди. Йирик турнирларнинг муҳим ёъналишларидан ҳисобланган тиббий тайёргарлик, ВАР учун зарур бўлган шароитлар ҳамда медиа зоналарнинг талабга жавоб бериши назоратга олинди. Режага мувофиқ, кейинги кунларда ОФК вакиллари "Пахтакор" ва "Локомотив" стадионларини кўздан кечиришлари кутилмоқда.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:10, 15.02.2022.
Ўқилди: 1206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.