Ярим ҳимоячи Серхи Робертонинг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида. Бу ҳақда "Sport" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, футболчи клубдаги фаолиятини давом эттиришистагига қарамай, ўзига янги жамоа қидирмоқда. Унинг фикрича, "Барселона" у билан шартномани янгиламайди. Ҳозирда Роберто клубни тарк этадиган бўлса, АПЛ клублари у учун устувор вариант бўлиб турибди.
30 ёшли испаниялик футболчи бу мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида жами 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 голли узатмани амалга оширди.