"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзги трансфер ойнасида яна Туринга қайтиши мумкин.
Италия нашрларининг ёзишича, "кекса синьора" раҳбарияти ёзда жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтиришни истамоқда. Улар бу йўлда "Рома" вингери Николо Дзаньоло ва "МЮ" ярим ҳимоячиси Погба билан шартнома имзоламоқчи.
Туринликлар аллақачон иккала футболчиларнинг агентлари билан алоқага чиққан.