Франциянинг "ПСЖ" клуби собиқ футболчиси Жером Ротен Лионель Мессини танқид қилди.
"Айни пайтда Мессининг трансфери хато саналади. Албатта, молиявий томондан олиб қараганда, бу албатта фойдали трансфер. Лекин мухлислар стадионга унинг ўйинларини томоша қилиш учун ташриф буюришади, у бўлса спорт тарафдан олиб қараганда, "ПСЖ" учун ҳеч нарса бермаяпти. "Реал"га қарши ўйинда у учрашувнинг энг ёмон футболчиси бўлди. Хатолар, йўқотишлар, ноаниқ амалга оширилган пенальти, буларнинг барчаси ҳар ким билан содир бўлиши мумкин. Аммо Леонинг ҳатти-ҳаракталари буни яққол кўрсатиб турибди. У бутсасига қарайди ва доим норози эканлигини намойиш қилади", - Ротеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.