Кириш Регистрация

"Лацио" ҳимоячиси Испан клубига ўтадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг “Лацио” клуби ҳимоячиси Луис Фелипе Испаниянинг “Бетис” клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист Никола Cкира "Twitter"да хабар берди.

Ушбу ёзда эркин агент сифатида "Реал Бетис"га ўтадиган 24 ёшли бразилиялик футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди.

Аввалроқ Фелипе хизматига Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Жорий мавсумда Фелипе барча турнирларда 30 та учрашувда қатнашган. "Transfermarkt" томонидан футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 21:25, 18.02.2022.
Ўқилди: 1024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.