Каталониянинг «Барселона» клуби ўзининг уч нафар футболчиси билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади. "Кўк-анорранглилар" ёзги трансфер ойнасигача ушбу шартномаларни узайтириш қўйиш ниятида. Бу ҳақда Николо Скира хабар тарқатмоқда.
Рўйхатнинг биринчи ўринида Гави турибди. Ёш футболчига Европанинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. «Барселона» у билан шартномани узайтириб, товон пулини 1 миллиард евро этиб белгиламоқчи.
Шунингдек, «блаугранаслар» раҳбарияти Рональд Араухо ва Нико Гонсалеслар билан 2026 йилгача шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.