Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Маркус Тюрам: «Роналдиньога қараб, отамнинг буюклигини англагандим...»

Баҳо:
+ | -

Маркус Тюрам жорий мавсум бошида катта тўлқин ичида эди. Ҳар ҳолда, икки йил давомида Менхенгладбах «Боруссия»сида яққол ўсишга эришган, жисмонан камолотга етиб, юлдузли таркибга эга Франция миллий жамоасига бош суққан ҳужумчи Европа биринчилигида қатнашди. Хуллас, Маркус 24 ёшида еврофутболдаги энг талабгир иқтидорлар қаторига кирди. Жумладан, «Интер» франциялик футболчига асосий трансфер нишони сифатида қараётганди. Бироқ кейин ҳаммаси бирдан ўзгариб кетди...

Кутилмаган жароҳат

- Очиғи, «Байер»га қарши кечган ўша учрашувда нима бўлганини аввалига тушунмадим. Зеро, ўйин жараёнида ҳамиша жўшиб турасан, ҳаракатдан тўхташни истамайсан. Эсимда, шифокор яна 10-15 дақиқа ўйнай олиш-олмаслигим ҳақида сўради. Бунга жавобан ижобий маънода бош ирғадим. Бироқ атиги 3-4 дақиқадан сўнг ўйинни давом эттиришим мумкин эмаслигини англадим ва мураббийга мени алмаштириши ҳақида ишора бердим. Кечқурун оғриқ янада кучайди, бундан кайфиятим тушиб кетди. Эртасига текширувдан ўтдим ва вазият жиддий эканлигини айтишди. Қисқаси, ёқимсиз ташхис қўйилди, чамаси 12 ҳафтача майдонга тушолмаслигим ойдинлашди.

Жароҳатдан кейинги ҳолат

- Албатта, Европа чемпионатидан қайтгач, келажакка катта умид боғлаган ва мавсум стартини жуда интиқлик билан кутгандим. Аммо бу жароҳат шунчаки, кичик муваффақиятсизлик, холос. Дейлик, мажбурий танаффус вақтида барчаси ҳақида обдон ўйлаш имконияти туғилди: диққатни жамладим, нима хоҳлаётганимни аниқлашга уриндим, Германия­да ўтган икки мавсумни тўлиқ таҳлил қилдим. Шу аснода ўйин­нинг қайси жиҳатларини янада яхшилашим кераклиги юзасидан муайян холасага келдим. Қолаверса, шахсий ҳаётим ҳақида ўйлашга ҳам вақт бўлди. Ахир футболчи учун кунлик машғулотлар ва ўйинлар одатий ҳол ҳисобланади. Яъни майдонга тушасиз, фақат ўйин ҳақида бош қотирасиз, бошқа ишлар бир четда қолиб кетади. Умуман, улғайганим сайин руҳий ҳолат чиндан ҳам, ўта муҳим эканлигини теран тушуниб боряпман. Бу масалада якдил фикрда ҳам тўхтадим: майдонда қандай ҳаракатланишинг бевосита руҳий ҳолатингга боғлиқ. Ҳарқалай, муваффақиятнинг камида 50  фоизини айнан руҳий мувозанат белгилайди. Отам билан ўзаро суҳбатларда ҳам кўпинча шу масалада фикр алмашамиз.


Отаси Лилиан Тюрамга таъриф

- Очиқ айтаман, Италиядаги ҳаётим давомида отамнинг қандай футболчи эканлигини тўлиқ тушунмаганман. Унинг нақадар буюклигини Барселонага кўчиб ўтганимиздан кейингина билган бўлсам керак. Ўшанда атиги 10 ёшли болакай эдим ва «Барселона» базасида Роналдиньони илк марта кўрдим. Кейин отамнинг бразилиялик юлдуз билан машғулотларда қандай ишлашини кузатдим. Оддий айтганда, Роналдиньога қараб, отам беназир ижрочилар қаторида эканлигини анг­ладим, унинг чинакам буюк футболчилигини ҳам.


Буюк футболчининг ўғли бўлиш босими

- Зиммамга катта масъулият ва босим тушишини билардим, шунинг баробарида атрофда янграйдиган гап-сўзлар ва шов-шувларга бефарқ қарашга уриндим. Чунки бошидаёқ озгина чалғисам, ўзлигимни намоён этолмаслигимни тушунганман. Фамилиям туфайли мухлислар мендан катта мўъжизалар кутишлари тайин эди. Табиийки, улғайганим сари ҳамма янада яхшироқ тўп суришимни талаб эта бошлади. Асосийси, бунга унча аҳамият қаратмадим. Дейлик, мутахассислар берган баҳога ҳам ёпишиб олмадим ва фақат ўзим хоҳлаганча ўйнашга одатландим. Яна бир гап: босим кучайган пайт отамнинг фаолиятига ўрнак сифатида қарайман. Умуман, у нафақат футбол, балки кундалик ҳаётда ҳам менга катта ёрдам беради.


Болалик даври

- Мен билан бирга шуғулланган тенгдошлар орасидан кўплаб умидли футболчиларни санаб чиқишим мумкин. Чиндан ҳам, ажойиб йигитлар даврасида улғайганман. Мисол учун, 14 ёшда Парижнинг ACBB клубида Аллан Сен-Максимен билан бирга ўйнаганман. Ўшандаёқ унинг савияси яққол кўзга ташланган эди. Мана, Аллан бугун АПЛда тўп сурмоқда. Фантастик йигит ва футболчи. У тўпни қабул қилиб олгани заҳоти майдон узра учарди, гўё. Ўзимга келсак, ёрқин истиқболга эга ёш истеъдодлар қаторида эмасдим, лекин машғулотларда бор кучим билан тиришардим, ишимни жуда яхши кўрардим. Албатта, ҳозир ҳам шундай. Ўйлайманки, айнан шу кучли муҳаббат туфайли профессионал футболга ўтдим.


Бундеслигага қадам 
ташлаш тарихи

- Менхенгладбах «Борус­сия»сидан таклиф олганимда, бир қатор дўстларим Бундеслигага кўчиб ўтишга улгургандилар. Хусусан, Германияга жуда вақтли йўл олган Кингсли Коман «Бавария»да бинойидек ўйнай бошлаганди, шунингдек, Дайо Упамекано, Иброҳим Конате ва Жан-Кевин Огюстен «РБ Лейпциг»дан қўним топишганди. Ўзи Бундеслига - ақл бовар қилмайдиган лига. Айниқса, мухлислик даражаси ҳар қандай футболчини эсанкиратиб қўйиши ҳеч гап эмас. Ўйин услуби эса, шунчаки, ваҳшиёна. Хуллас, Бундеслига - ёш футболчи роҳатланиб ўйнайдиган ажойиб турнир. Истеъдоди бор йигит бу лигада ўсишга эришади, албатта. Бу фикрга далиллар етарли.


«Боруссия»даги ёрқин ўйинлар

- Европа Лигасида «Рома» дарвозасига урган голим ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўшанда мухлислар билан мулоқот такрорланмас ҳис-туйғуларни уйғотганди. Чунончи, рақиб дарвозасини ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ишғол қилганим гол қадрини ошириб юборганди. Бундан ташқари, Чемпионлар Лигасида «Реал» дарвозасини нишонга олганим ҳам алоҳида лаҳзадир. Ўтган йили ЧЛда илк марта иштирок этдим ва бу мен мунтазам ўйнашни хоҳлайдиган турнир эканлигини англадим. Бундай мусобақалар ўйинларида учиш учун қанот ҳосил қиласиз, гўё. Кескин кўтарилиш сабабини эса тушунтириб беролмайман. Атрофда ҳаммаси ажойиб. Ваҳоланки, ўша мавсум мухлисларсиз трибуналар остида ўйнашимизга тўғри келганди. Мана, улар трибуналарга қайтишди. Энди мухлисларга тўла стадионда майдонга тушиш қандайлиги, манзара нечоғли гўзал бўлишини тасаввур қилиб олаверинг. Ақл билан идрок этиш қийин ҳолат... Ҳа, Чемпионлар Лигаси оқшомлари ҳақиқатан ҳам, мутлақо ўзгача.

Франция терма жамоасидаги истиқболи

- Эсимда, терма жамоа йиғинига чақирилганлар рўйхати эълон қилингач, Бундеслигадаги франциялик барча йигитлар менинг хонамда тўпланган эдик. Хуллас, компьютеримни ёқдик ва катта ҳаяжон остида рўйхат билан танишдик. Илк муносабатимиз шунчаки, ёввойилик эди, ахир Карим Бенземанинг жамоага қайтарилганини кўрдик. Ке­йин таркибда Маркус Тюрам борлигини кўргач, хона шунчаки, «портлади».

«Интер» томониданқизиқиш

- «Интер» - жаҳон футболидаги энг катта клублардан бири. Шундай экан, жамоанинг менга қизиқаётганидан хабар топгач, роса суюндим. Евро-2020дан қайтаётиб, янги мавсумда ўзим ва клуб учун нималар қилишим кераклиги ҳақида бош қотирдим. Кейин ўзимни атрофдаги гап-сўзлардан чеклашга қарор қилдим. Чунки бир маромда ишлашни давом эттириш ва бошқа нарсаларга чалғимаслик муҳим эди. Ҳозир ҳам худди шундай муносабат сақланиб турибди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:13, 19.02.2022.
Ўқилди: 2075 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.