Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Равшан Эрматов: «Ҳар бир ўйин мен учун финалга тенг»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди. Куни кеча ЎФФ расмий сайти эълон қилган мазкур хабар кўпчиликни қувонтиргани бор гап. Эрматовни мазкур воқеа муносабати билан табриклаш мақсадида унга қўнғироқ қилдик ва унинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

— Маълумки, ФИФА ҳакамларни жаҳон чемпионатига маълум дастур асосида танлаб олади. Олимпия ўйинлари учун қандай критерийлар асосида танлаб олишди?
— Билишимча, ФИФА ҳакамларнинг сўнгги ярим йил – бир йилдаги натижалари, баллари асосида уларни танлаб олган. Осиёдан бизнинг гуруҳдан ташқари Юичи Нишимура ва Банжамин Уильямс ҳам боради. Олимпиадага борадиган европалик ҳакамлар орасида эса сўнгги ЖЧда иштирок этган ҳакамлар йўқ экан. Улар Европа чемпионатида иштирок этишади ва ундан кейин олимпия ўйинларида қатнашиш осон бўлмайди. Бунинг сабаби шунда бўлса керак.

— Олимпиадага боришингизни кутганмидингиз?
— Йўқ, умуман кутмагандим. Ҳаттоки бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Кеча ФИФАдан ЎФФга хат келган ва федерациядагилар менга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда айтишди. Эшитиб хурсанд бўлиб кетдим. Олимпиада — дунё спортчиларининг энг катта мусобақаси. Унда иштирок этишни ким ҳам хоҳламайди дейсиз? Бу ҳар бир спортчининг орзуси. Олимпия ўйинларининг футбол турнирида мамлакатларнинг миллий термаларидан кейинги жамоалари иштирок этишади. Ҳар бир давлат терма жамоаси сафида 3тадан ёши катта футболчилар қатнишини инобатга олганда, бу мусобақани ҳам деярли жаҳон чемпионатига таққослаш мумкин. Ишончим комил, футбол мусобақаси қизиқарли ўтади.

— Агар ФИФА ҳакамлар қўмитаси рухсат берса, олимпиаданинг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғи ортидан делегациямиз сафида ўтишни истармидингиз?
— Албатта, бу мен учун катта шараф. ФИФА бунга рухсат берса, байроғимиз остида очилиш маросимида иштирок этган бўлардим.

— Ҳали бу ҳақда гапиришга эрта, аммо бу сафар ҳам финал учрашувини бошқаришингизни кутамиз, албатта, Осиё терма жамоалари финалгача етиб бормаса...
— Биринчи навбатдаги олимпиадада иштирок этишнинг ўзи катта гап. Қолганини эса ФИФА ҳал қилади. Бизга қайси ўйин топширилса, ҳар битта ўйинни юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ўзи Осиё кубоги, Осиё чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалларини бошқарганимдан кейин, дунёдаги кўпчилик мухлислар ва журналистлар “Эрматовга намунча кўп финаллар бериляпти”, дея ёза бошлашди. ФИФА Ҳакамлар қўмитасидаги инструкторим менга қўнғироқ қилиб, “Финалмен, қалайсан?”, деб ҳазиллашди. Шунда мен унга: “Аслида ҳар бир ўйин мен учун финалга тенг”, дея жавоб бердим.

Олимхўжа Бўронов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:46, 10.04.2012.
Ўқилди: 8217 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.