Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

“Онам мени яхши кўрса, ўлдиришини сўраганман”. Роберто Баджонинг хаёт фалсафаси

Баҳо:
+ | -

 

Бир неча кун аввал итальян ва жаҳон футболи афсонаси Роберто Баджо 55 ёшга тўлди. Stadion.uz сайти “Олтин тўп-1993” совриндорининг ёрқин, теран ва фалсафий иқтибослар тўпламини тақдим этади.

 Кичкиналигимда футбол ўйнашни орзу қилардим, ўз ўйиним билан одамларга қувонч бахш этиш учун футболчи бўлишни истардим. Бу менинг асосий мақсадим эди.

 Футбол ҳар доим менинг иштиёқим бўлган. Футболчи бўлиш учун ҳожатхонага ҳам копток билан борардим.

 Мен Зиконинг мухлиси эдим. Ҳар доим “Фламенго”нингўйинларини телевизорда томоша қилганман. Бугунги кунда телевидение барча ўйинларни намойиш қилмоқда, аммо илгари битта ўйин кўрсатилса ҳам катта бахт эди.

 Мен доимо одамларни хурсанд қилишни хоҳлаганман. Агар буни уддалай олмасам хафа бўлардим. Фаолиятимни якунлаганимдан кейин ҳам баъзи воқеаларга афсусланаман.

 Футбол - бу футболчилар. Мураббий футболчининг энг яхши фазилатларини очиб беришга ёрдам бериши мумкин, аммо барибир зарбани қайтарадиганлар, узатма берадиганлар, дарвозага тўп тепадиганлар асосий рол соҳибларидир.

Одамлар мендан ўзгача бир нарса кутишларини аввалдан билардим. Бу мени хурсанд қиларди.

 Дарвозага яқинлашарканман, вақт секинлашиб бораётганини ҳис қилардим. Мен нима қилишимни ва бу энг яхши ечим эканлигини олдиндан билардим.

Мен энг яхши ҳимоячиларни уйимга келган деб ўйлардим, чунки мураббийлар уларга ҳамма жойда мени кузатиб боришларини буюришган. Бироқ, агар ўзимни яхши ҳис қилсам, улар мени автомат билан ҳам тўхтата олмасдилар. Аммо ўз ўйинимни кўрсата олмасам 3 ёшли болакай ҳам менга катта қийинчилик туғдирарди.

1994 йилги жаҳон чемпионати финали мен учун ҳар қандай дақиқада қўзиб қолиши мумкин бўлган касалликдек гўё.

Бу хотира мен билан қабримгача боради. Мен бу зарбани ҳеч қачон унутмайман.

Оёғимда тўп билан мен қийинчиликни, йиқилишни ва ўрнимдан туришни ўргандим. Футбол менга яшашни ўргатди.

Ғалаба тарихда қолади, лекин у ўз ортда нима қолдиради? Келажакда янги ғалабаларга сабаб бўладими ёки мағлубиятлар сабабми? Кўпинча ғалаба ва мағлубиятларни дарҳол англаб бўлмайди, сиз уларни яхшилаб ўйлаб кўришингиз керак. Хурсандчилик доимо ўз олдингизга янги мақсадлар қўйиб, ўзингизга савол беришдан иборат: мен қандай қилиб ишга киришаман, уни қандай ҳурмат билан қабул қиламан?

Менинг тиззам доим оғриқни хис қиларди. Ўша тиззам туфайли, бутун фаолиятим давомида, ростмана югура олмаганман.

Мен тиззамни олти бор операция қилдирдим: тўрттаси ўнг тиззам, иккитаси чап. Ўша йилларда менискусдаги операциялар ғайриоддий нарса деб ҳисобланган.

Энг қийин операция? Ҳақиқатан ҳам, улар йиртилган тендонни тузатиш учун менинг тиззамни ҳар кўйга солишган. Оғриқ қолдирувчи дори ичолмасдим, чунки аллергиям бор эди. Операциялар натижасида танамни 220та чок билан тикишган. Бу ақл бовар қилмайдиган даражада оғриқли! Ўша пайт онам мени яхши кўрса, ўлдиришини сўраганман.

Мен яратган энг катта мўжиза 35 ёшгача футбол ўйнаганим бўлган. Мен буни фақат бир ярим оёқ билан қилишим керак эди.

“Брешия”да ўйнаган пайтларимда, ўйиндан кейин икки кун зўрға юрардим. Уйга қайтгач, қўшимча кучлар эвазига машинадан тушгандим: аввал бир оёғимни ташқарига чиқарардим, кейин чиқиш учун эшикка суяниб қолганман. Икки кун ўтгач яна майдонга тушардим.

Футболни тарк этганимдан кейин ўлиб қолгандек бўлдим.

90 йиллар футболи бошқа, 2000 йилларники умуман бошқа нарса. Ҳамма нарса ўзгаради, ҳамма дунёнинг энг кучли жамоаларидан ўрнак олади.

 Қарасам, ҳозир жамоаларга футболчилар келади, кетади, қайтиб кетадиган сон-саноқсиз футболчилар бор. Мен уларни кузатиб туролмайман. Менимча, шунинг учун клублар ва уларнинг ўйинчиларига нисбатан ҳис-туйғуларга эга бўлиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Мен ўйнаган клубларимнинг барчасини қадрлайман. Гарчи менинг севимли жамоам ҳали ҳам “Бока Хуниорс” бўлсада.

 Ўғилларим менинг ворисларим. Мендан кимни энг яхши футболчи деб сўрасангиз... Месси дунёдаги энг зўр. У гол уришга қарор қилганида, у гол уради. Мен у билан ўйнашни хоҳлардим.

Мен табиат билан уйғунликда яшайман. Табиатда ўзимни яхши ҳис қиламан. Мен ёлғиз қолишни яхши кўраман ва ёлғизлик учун ўрмон ёки дарё қирғоғидан кўра яхшироқ жой йўқ. Шовқин деярли йўқолади - ва сиз дунё билан ёлғизсиз. Мен дуч келган қийинчиликлар ва қилган хатоларим ҳақида ўйлашга жуда кўп вақт сарфлайман.

Мухлислар қалбини секин-аста мендан яхшироқ бўлиши мумкин бўлган бошқа ўйинчилар банд қилади. Аммо иккинчи Баджо ҳам, иккинчи Марадона ҳам, ван Бастен ҳам бўлмайди.

 Бутун умр рулеткага ўхшайди. Мен манзилимга етиб келаётгандим, лекин маррада бахтсиз ҳодиса юз бергани учун мен бошидан бошлашга мажбур бўлардим. Бироқ, агар сиз камтар бўлсангиз, унда сизда янги қийинчиликка дош беришда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:22, 20.02.2022.
Ўқилди: 2471 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.