Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон Суперкубоги яқин. Мусобақа тарихи, қайси жамоа энг кўп ғалаба қозонган, “Пахтакор” ва “Насаф” қарама-қаршилигида ким устун?

Баҳо:
+ | -

Бир неча кундан сўнг Фарғонанинг Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида 2022 йилги футбол мусобақаларига старт берилади. Ўша куни Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги баҳс бўлиб ўтиши белгиланган. Унда Суперлига чемпиони “Пахтакор” Ўзбекистон кубоги соҳиби "Насаф" билан куч синашади.

Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида

Ўзбекистон Суперкубоги 1999 йили ташкил этилган бўлиб, илк кубок соҳиби Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳисобланади. Фарғонада бўлиб ўтган учрашувда “лочинлар” Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” билан куч синашган ва 4:2 ҳисобида зафар қучган.

Кейинчалик номаълум сабабларга кўра, 2000-2013 йиллар оралиғида Суперкубок баҳслари умуман ўтказилмаган.

2014 йилдан Суперкубок баҳслари яна қайта ўтказила бошлайди. Ўша йили Тошкентдаги “Жар” стадионида Ўзбекистон кубоги соҳиби ва чемпиони “Бунёдкор”  чемпионатда 2-ўринни эгаллаган “Локомотив” билан куч синашган. Ушбу баҳс “қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида “темирйўлчилар”дан устун келган. 

2015 йилда Ўзбекистон кубогини ўзиники қилган Тошкентнинг “Локомотив” клуби пойтахтнинг бошқа жамоаси “Пахтакор” билан куч синашган ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 4:0.  

Жиззахда бўлган Ўзбекистон кубоги финал учрашувида “Бунёдкор”дан 2:1 ҳисобида устун келган “Насаф”, 2016 йили Суперкубок баҳсида қатнашади. Уларнинг рақиби 2015 йилги Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” эди. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида кечган учрашувда “аждарлар” кичик, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. 

2017-2018 йилларда яна номаълум сабабларга кўра, Суперкубок учрашуви ўтказилмайди.

2019 йилда Суперкубок учрашуви ўтказилиши яна қайта йўлга қўйилди. 2018 йилда Ўзбекистон чемпионига айланган “Локомотив” 2018 йилги кубок соҳиби АГМКга қарши баҳс олиб борди. “Пахтакор” стадионида кечган учрашув “темирйўлчилар”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

2020 йилда ўзбекистонлик мухлислар яна Суперкубок учрашувисиз қолади. Ўша йили чемпион ва кубок соҳиби “Пахтакор” Суперлига вице-чемпиони “Локомотив”га қарши баҳс олиб бориши керак эди. Аммо, бу баҳс ҳам номаълум сабабларга кўра ўтказилмаган.

2021 йили Ўзбекистон Суперкубоги ўтказилиши маълум қилинди. Бу сафар ўйинга Самарқанддаги “Динамо” стадиони мезбонлик қилди. Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби “Пахтакор” вице-чемпион “Насаф”га қарши саф тортди. Минглаб мухлислар қаршисида кечган учрашувда тошкентлик футболчилар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Суперкубокнинг барча ғолиблари:

“Локомотив” – 2 марта;
“Навбаҳор” – 1 марта;
"Бунёдкор" - 1 марта;
“Насаф” – 1 марта;
“Пахтакор” - 1 марта.

 

“Пахтакор” — “Насаф”

Ўзбекистон Суперкубоги

27
февраль, 16:00
“Ўзбекистон” стадиони

2022 йилги футбол мавсумини “Пахтакор” —  “Насаф” учрашуви бошлаб беради. 27 феврал куни Яйпанда ушбу жамоалар Ўзбекистон Суперкубоги учун майдонга тушишади.

Мазкур жамоалар ўтган мавсум ушбу кубок учун кураш олиб борганини юқорида айтиб ўтдик. Умуман олганда ўтган йили бу жамоалар жами 4 марта ўзаро ўйин ўтказишди. 2 марта Суперлига доирасида, 1 марта Суперкубок ва 1 марта Ўзбекистон кубоги финал учрашуви баҳсларида ўзаро ўйнашган. Ушбу баҳсларнинг 3 тасида тошкентлик футболчилар ғалаба қозонишган бўлса, 1 марта Қарши клубининг қўли баланд келган.

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 50 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30 тасида “Пахтакор” зафар қучган бўлса, “Насаф” 10 та ўйинда 3 очкога эга чиққан. 10 беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбатига назар ташлайдиган бўлсак, “шерлар” ўзаро ўйинда “аждарлар” дарвозасини 78 бор ишғол қилган, “Насаф” эса 46 марта тошкентликлар дарвозабонини ранжитишни уддалаган.

 

“Ўзбекистон” стадиони

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ушбу баҳс Фарғонадаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур арена Яйпаннинг “Турон” жамоасиники бўлиб, “тулпорлар” уй учрашувларини ушбу майдонда ўтказади. “Турон” клуби ортда қолган даврда клуб инфратузилмасини шакллантириш борасида сезиларли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Туман ҳокимининг ташаббуси билан клуб уй ўйинларини ўтказадиган стадионга “Ўзбекистон” номи берилди ва айни кунда ўйингоҳ ҳолати замонавий кўринишга келтирилган. Стадионнинг умумий сиғими - 4.500.

“Пахтакор”

 

Янги мавсумга тайёргарлик мақсадида “Пахтакор” Туркиянинг Белек шаҳрида 15 кун давомида йиғин ўтказди

Бош мураббий Славче Войнески ушбу йиғинда асосий таркиб футболчиларини аниқлаш ва янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ушбу йиғинни ташкил қилди. “Шерлар” янги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида бир қанча назорат ўйинларини ташкил этди. 

Назорат ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Пахтакор” — “Минай” (Украина) - 1:0

“Пахтакор” —  “Уфа” (Россия) - 1:1

“Пахтакор” —  “Динамо” (Грузия) - 0:3

“Пахтакор” —  “Динамо” (Украина) - 0:0

 

 

“Насаф”

 

Қаршининг “Насаф” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб боришди. “Аждарлар” йиғин доирасида еттита назорат учрашувида майдонга тушиб, икки ўйинда мағлубиятга учрашди, икки ўйинда дуранг натижа қайд этилди ва уч беллашувда ғалаба қозонди.

Назорат ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Насаф” — “Сабуртало” - 0:1

“Насаф” — “Универстатиа Клуж” - 1:1

“Насаф” — “Волгар” - 2:1

“Насаф” — “Сараево” - 1:0

“Насаф” — “Рух” - 0:2

“Насаф” — “Ворскла” - 0:0

“Насаф” — “Атирау” - 4:1

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон суперкубоги учрашуви 27 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 16: 00да бошланади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:37, 21.02.2022.
Ўқилди: 5102 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.