АПЛнинг 20-тур қолдирилган ўйини доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Вулверхэмптон" жамоасини қабул қилади.
"Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета ушбу учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Вулверхэмптон» жуда барқарор жамоа - бу кўпчилик учун ўрнак. Ўйлайманки, муваффақият сири тўғри трансфер сиёсатида, шунингдек, футболчиларни бир жойга тўплаш учун ҳамма нарсани қилаётган клуб раҳбариятида.
Шубҳасиз, улар бўлажак рақибимиз Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлар учун давогарлардан бири. Ўйлайманки, бизни чемпионат якунига қадар бўладиган ўзига хос ўйинлар кутмоқда. Табиийки, биз Чемпионлар лигаси гуруҳига чиқиш ниятидамиз, чунки «Арсенал» доим энг яхшилар билан ўйнаши керак.
«Арсенал»ни яна юқорига олиб чиқиш учун ҳамма нарсани қиламан. Мен Чемпионлар лигасида ўйнаганман ва футболчиларимга ҳам шуни тилайман. Босимми? Албатта, футболчилар буни бошдан кечирмоқда, чунки биз бу турнирдан анча вақт четда қолганмиз. Қолаверса, йигитлар ҳали ёш, кўникмаган. Яхши машқ қилиш ва диққатни жамлаш жуда муҳим - шунда ҳаммаси яхши бўлади.
«Вулверхэмптон» билан ўйин олдидан бизда узоқ вақтдан бери биринчи марта на жароҳатланган, на касал ўйинчилар йўқ", - деди испаниялик мураббий "Арсенал" расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс 24 февраль соат 23:45 да бошланади.