"Ювентус" ҳужумчиси Кайо Хорхе туринликларнинг ёшлар жамоасида жароҳат олди, дея хабар берди клуб расмий сайти.
Текширувлар шуни кўрсатдики, футболчининг ўнг оёқ тиззасининг пайлари йиртилган. Яқин вақт ичида у операция қилинади. Катта эҳтимол билан форвард учун бу мавсум якунланди.
20 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум "Юве"нинг асосий таркибида 11 ўйинда майдонга тушди.