«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг муваффақияти ҳақида гапирди.
«18, 20 ёки 25 ёшингда 35 ёшдагидек бўла олмаслигингни тушунишинг керак. Улғайиб, тажрибанг ошгани сари йўқотаётган нарсангни ҳис этасан ва унинг ўрнини бошқа нарса билан тўлдириш мумкинлигини биласан. Юқори савияда рақобатбардош бўлиш учун тўғри балансни топа билишинг керак.
Бу осон эмас, аммо мен учун қийин бўлмаяпти. Чунки статистика йиллар давомида гапирмоқда. Зўр эканимни гапиришим шартмас, бунинг учун статистика бор. Муҳими фактлар бор, қолгани аҳамиятга эга эмас.
Мана нима учун мен ўз формамдан қониқиш ҳосил қиляпман. Мен ҳамон гол уряпман, терма жамоа ва «Манчестер Юнайтед»га ёрдам беряпман. Худди шундай руҳда давом этишни истайман», – деди 37 ёшли португалиялик футболчи.
Роналду «МЮ»га қайтганидан кейин барча мусобақалар доирасида 29та ўйинда иштирок этиб, 15та гол ва 3та ассист муаллифига айланди.