ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз Telegram саҳифасида "Олимпик" клуби ҳақида тўхталиб ўтди.
"Суперлига клублари орасидан хорижликларни фақатгина "Олимпик" рўйхатдан ўтказмади. Париж-2024 йўлида ташкил топган жамоа чемпионатни тўлиқ маҳаллий мутахассис ва футболчилар билан ўтказади", - деб ёзди Имомхўжаев.