"Милан"нинг бразилиялик ҳужумчиси Робиньо яна "Сантос"га қайтиши мумкин. Бразилия клуби президенти Луис Алваро Рибейро Football Italia нашрига берган интервьюсида бу ҳақида оғиз очди.
"Робиньонинг "Сантос"га қайитиши эҳтимоли бор", - деди президент, - "Футболчининг ўзи ҳам буни истамоқда. Энди биз "Милан" билан келишиб олсак бўлди"
Эслатиб ўтамиз, Робиньо Европага айнан шу жамоадан Европага қадам қўйганди. Бўлажак Пеле бўлиши кутилган ҳужумчи "Реал", "Манчестер Сити" ва "Милан" каби жамоаларда ёмон ўйин кўрсатмаган бўлса-да, тўлақонли етакчига айлана олмади.