Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Абрамович: "Челси"ни бу тарзда тарк этиш мен учун оғир, мен клуб манфаатини ўйладим"

Баҳо:
+ | -

Роман Абрамович «Челси»нинг сотилиши ҳақида баёнот берди.

«ОАВда «Челси»га эгалик қилишим ҳақидаги тахминларга изоҳ бермоқчиман.

Юқорида айтганимдек, мен ҳар доим клуб манфаатини кўзлаб қарорлар қабул қилганман. Шу боис, ҳозирги вазиятда клубни сотишга қарор қилдим, чунки бу клуб, мухлислар, ходимлар ҳамда клуб ҳомийлари ва ҳамкорлари манфаатига тўғри келади, деб ҳисоблайман.

Клубнинг сотилиши тезлаштирилмайди, балки белгиланган тартибда амалга оширилади. Мен қарзларни қайтаришни сўрамайман. Мен учун бу ҳар доим бизнес ёки пул ҳақида эмас, балки ўйин ва клубга бўлган соф иштиёқ ҳақида бўлган.

Бундан ташқари, мен ўз жамоамга савдодан тушган барча соф даромадларни оладиган хайрия жамғармасини яратишни буюрдим. Жамғарма Украинадаги барча жабрдийдаларнинг манфаатларини кўзлаб тузилади. Бу жабрланганларнинг фавқулодда ва тезкор эҳтиёжларини қондириш учун маблағлар билан таъминлаш, шунингдек, узоқ муддатли тикланиш саъй-ҳаракатларини, қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.

Билингки, бу жуда оғир қарор эди ва шу тарзда клубни тарк этиш менга оғриқ келтирди. Бироқ, бу клуб манфаатларига мос келишига ишонаман.

Умид қиламанки, "Стэмфорд Бридж"га охирги марта ташриф буюриб, барчангиз билан шахсан хайрлашаман. «Челси»нинг бир қисми бўлиш бир умрлик шараф эди ва мен биргаликда эришган барча ютуқларимиздан фахрланаман. «Челси» футбол клуби ва унинг мухлислари доим менинг юрагимда бўлишади”, — деди Абрамович ўз баёнотида.

Киритилди: 23:48, 02.03.2022.
Ўқилди: 4012 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.