"Вест Хэм" ҳамда "Селтик" жамоалари бир футболчи учун курашади. Хабарларга кўра, икки Британия жамоаси "Бристол Сити" ҳужумчиси Антуан Серломга қизиқиш билдирган.
22 ёшли футболчи бу мавсумда Чемпионшипнинг 21 та баҳсида қатнашган. Унинг ҳисобида ҳозирга қадар 6 та гол ҳамда 8 та ассист мавжуд.