Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

"Тоттенхэм" "Интер" ҳимоячисига мавсумига 6,5 миллион евролик 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳимоячиси Стефан де Врей фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 30 ёшли футболчининг хизматларига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Inter Live.

Манбага кўра, инглиз клуби футболчига мавсумига 6,5 миллион евро маош билан 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Италия клуби ҳимоячини 25-30 миллион еврога сотиши мумкин.

30 ёшли де Врей 2018 йилдан буён Италиянинг амалдаги чемпионатида тўп сурмоқда, у жамоага эркин агент сифатида қўшилган. Италия А сериясининг бу мавсумида нидерландиялик футболчи 21 учрашувда майдонга тушган. Ҳимоячининг "нерадзуррилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига этади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Де Врейнинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 06:40, 04.03.2022.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик