«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳаётидаги мақсадлари ҳақида гапирди.
«Менинг ҳаётдаги мақсадларимдан бири - одамларни орзу қилган нарсаларига эришиш қобилиятига ишонтиришдир. Швейцарияга келганимдан бери унинг ортидан қуваман. Инглиз тилини билмаганим учун ҳаёт осон бўлмаганди. Мен ўзимдан сўрадимки, ҳамма кетган ва ҳеч нарсага эриша олмаганлар каби Мисрга кетганим яхшими ёки қолиш ҳамда муваффақиятга эришиш яхшироқми?"
Ҳужумчининг сўзларига кўра, у бошқалардан фарқли ўлароқ, ҳаракат қилишга уринган ва мамлакатини тарк этган мисрликлар қилган ҳамма нарсани ўрганган.
«Мен муваффақиятга эришиш учун истеъдоднинг ўзи етарлими ёки ўзимнинг руҳиятим устида ишлашим кераклигини билиш учун шахсиятни ривожлантириш каби нарсаларга эътибор қарата бошладим. Агар 6-7 йил олдин Мисрда бизда дунёнинг энг яхшилари билан рақобатлаша оладиган футболчи борми, деб сўраганимда, ҳамма йўқ деб жавоб берган бўларди. Энди ҳаммаси бошқача. Бу менинг ҳаётимдаги асосий мақсадим эди. Агар мен бугун ўлаётган бўлсам, орзу қилган нарсаларимнинг кўпига эришганимни биламан» - деди Салоҳ Yallakora билан суҳбатда.
29 ёшли мисрлик жорий мавсумда «Ливерпуль» сафида 32 ўйинда 27 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.